Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

«Бунёдкор»нинг Ўзбекистон кубокларидаги натижалари

Баҳо:
+ | -

Кеча “Жар” стадионида Ўзбекистон кубоги ярим финал дастлабки учрашувлари доирасидаги “Бунёдкор” – “Локомотив” учрашуви бўлиб ўтди.

Қизиқарли кечган баҳсда кучлар тенг келди – 2:2. Биринчи бўлимдан сўнг меҳмонлар иккита тўп фарқи билан олдинда боришган бўлсалар-да, иккинчи 45 дақиқаликда Миржалол Қосимов томонидан захирадан майдонга туширилган Игорь Таран ва Олег Зотеев биттадан тўп киритиб, якуний натижа жангавор дуранг бўлишини таъминладилар.

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Ўзбекистон кубогидаги дебют учрашувини 2006 йилда нишонлаган. Ўшанда “Қурувчи” номи остида Ўзбекистон Биринчилигида қатнашган жамоамиз саралаш босқичда “Шайхонтохур” устидан 3:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилганди. “Қалдирғочлар”нинг мамлакат кубогидаги илк голига Равшан Тешабоев муаллифлик қилган.

Шу кунгача “Бунёдкор” Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи финал учрашувларида беш бор ҳаракат қилган. 2008, 2010, 2012 йиллардаги мусобақаларнинг бош соврини айнан бунёдкорчиларга насиб этган.

Умуман олганда “Бунёдкор” бугунги баҳсгача мамлакат кубоги мусобақасида 48та учрашув ўтказган. Шуларнинг 39тасида ғалаба, 5та дуранг ва 4та мағлубият қайд этилган. Тўплар фарқи – 102:26.

Кечаги учрашув “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоаларининг мамлакат кубоги доирасидаги иккинчи тўқнашуви сифатида қайд этилди. Бунгача бу икки жамоа 2006 йилги Ўзбекистон кубогининг 1/16 финал баҳсида темирйўлчиларнинг қўллари баланд келганди – 3:1.

 

Йил

Босқич

Учрашув

2006

Саралаш

“Бунёдкор” – “Шайхонтохур” 3:1

1/16 финал

“Бунёдкор” – “Локомотив” 1:3

2007

1/16 финал

“Шаҳрихон” – “Бунёдкор” 1:3

1/8 финал

“Трактор” – “Бунёдкор” 0:1, “Бунёдкор” – “Трактор” 4:0

1/4 финал

“Андижон” – “Бунёдкор” 0:1, “Бунёдкор” – “Андижон” 3:0

1/2 финал

“Машъал” – “Бунёдкор” 0:0, “Бунёдкор” – “Машъал” 2:1

Финал

“Пахтакор” – “Бунёдкор” 0:0, пен. бўй. 7:6

2008

1/8 финал

“Жайхун” – “Бунёдкор” 0:2, “Бунёдкор” – “Жайхун” 2:0

1/4 финал

“Динамо” – “Бунёдкор” 0:1, “Бунёдкор” – “Динамо” 1:0

1/2 финал

“Олмалиқ” – “Бунёдкор” 1:4, “Бунёдкор” – “Олмалиқ” 4:0

Финал

“Бунёдкор” – “Пахтакор” 3:1

2009

1/8 финал

“Динамо-Қарши” – “Бунёдкор” 0:2

1/4 финал

“Бунёдкор” – “Шўртан” 2:1

1/2 финал

“Насаф” – “Бунёдкор” 0:2, “Бунёдкор” – “Насаф” 3:0

Финал

“Пахтакор” – “Бунёдкор” 1:0

2010

1/16 финал

“Бухоро” – “Бунёдкор” 0:2

1/8 финал

“Насаф” – “Бунёдкор” 1:2, “Бунёдкор” – “Насаф” 1:1

1/4 финал

“Андижон” – “Бунёдкор” 1:4, “Бунёдкор” – “Андижон” 3:1

1/2 финал

“Нефтчи” – “Бунёдкор” 2:3, “Бунёдкор” – “Нефтчи” 4:1

Финал

“Бунёдкор” – “Шўртан” 1:0

2011

1/16 финал

“Хива” – “Бунёдкор” 1:3

1/8 финал

“Бунёдкор” – “Ерқўрғон” 5:0, “Ерқўрғон” – “Бунёдкор” 1:1

1/4 финал

“Сўғдиёна” – “Бунёдкор” 1:3, “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” 2:0

1/2 финал

“Бунёдкор” – “Насаф” 1:0, “Насаф” – “Бунёдкор” 1:0, пен. бўй. 4:3

2012

1/16 финал

“Бунёдкор” – “Насаф-2” 5:0

1/8 финал

“Бунёдкор” – “Шўртан” 2:0, “Шўртан” – “Бунёдкор” 0:1

1/4 финал

“Бунёдкор” – “Машъал” 3:0, “Машъал” – “Бунёдкор” 0:0

1/2 финал

“Бунёдкор” – “Пахтакор” 1:1, “Пахтакор” – “Бунёдкор” 1:3

Финал

“Бунёдкор” – “Насаф” 3:0

2013

1/4 финал

“Бунёдкор” – “Машъал” 1:1, “Машъал” – “Бунёдкор” 0:2

1/2 финал

“Бунёдкор” – “Локомотив” 2:2

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 14:50, 01.08.2013.
Ўқилди: 3155 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.