"Барселона" Миср ёшлар терма жамоаси ва "Ал-Аҳли" ҳужумчиси Ҳамза Абделкаримга қизиқиш билдирмоқда.
Sport нашри хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" январь ойида Миср гранди билан Абделкаримни келаси ёзда 4 миллион евро эвазига мажбурий сотиб олиш банди бор бўлган ижара шартномасини тузмоқчи. Қоҳираликлар ҳозирча келишувга рози бўлишга шошилмаяпти.
Абделкарим жорий мавсумда жами 3 та ўйинда 52 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.













