Кириш Регистрация

Мбаппе: "Болалик орзуси ушалди"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе азалий орзусига эришганини тан олди.

Шанба куни "қаймоқранглилар" ҳужум чизиғи етакчиси ўз туғилган кунида "Севилья"ни мағлуб этишга ёрдам берди. Учрашув 2:0 ҳисобида якунланган бўлса, француз 86-дақиқада пенальтидан гол урди.

"Болалигимда туғилган кунимдаги орзумдаги совға "Реал"да ўйнаш эканини айтганман. Бу оқшом орзум ушалди," - деди 27 ёшини нишонлаган форвард ўйиндан кейинги интервьюсида.

Килиан Мбаппе нафақат туғилган кунида "Реал"да ўйнади, балки бир календарь йилида гол уриш бўйича Криштиану Роналдунинг клуб рекордини такрорлади (59).

Киритилди: 11:27, 21.12.2025.
Ўқилди: 1267 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.