Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Фарҳод Магометов: «ОФК комиссияси еттита клубни текширади»

Баҳо:
+ | -

1 август куни Тошкентга Олий Лига клубларини лицензиялаш бўйича Осиё футбол конфедерациясининг текширув комиссияси ташриф буюрди. ОФК Клублар мусобақалари бошқармаси бошлиғи Бенжамин Тан ва ОФК Молия бўлими ҳисобчиси Он Чон Хёндан иборат делегация беш кун давомида Ўзбекистонда бўлади. Бу вақт давомида Осиёнинг бош футбол ташкилоти вакиллари Ўзбекистон Олий Лигасида иштирок этувчи бир қатор клубларда бўлишади.

ОФКнинг текширувчи ташрифи тўғрисида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Фарҳод Магаметов нисбатан батафсил маълумот берди.

«Бугун биз мамлакатимизга Олий Лига клубларини текшириш учун ташриф буюрган Осиё футбол конфедерацияси вакилларини кутиб олдик. Улар Ўзбекистонда 5 августгача қадар бўлишади. Беш кунлик ташриф давомида меҳмонлар еттита клубни кўздан кечиришади. Ушбу қарор ОФК томонидан қабул қилинган. Ташриф тақвимини ҳам уларнинг ўзи тузиб чиққан», - деди Магаметов.

ЎзПФЛ бош директори сўзларига кўра, инспекция ишлари «Бунёдкор» клубидан бошланган, энг сўнгги ташриф эса Ғузорга амалга оширилади – у ерда меҳмонлар «Шўртан»даги шароитлар ва имкониятлар билан танишишади.

«Инспекция 1 августнинг ўзидан бошланди. Рўйхатда биринчи бўлиб «Бунёдкор» қайд этилган. Комиссия 2 август куни Наманган ва Фарғонада бўлади. Шундан сўнг 3 август кнуи «Гулистон», «Сўғдиёна» ва «Динамо»нинг инфратузилмалари текширилади. Меҳмонларимиз борадиган сўнгги клуб «Шўртан» бўлади. Ғузорга сафар 4 августга режалаштирилган», - деди Магаметов.

5 август куни ОФК мутахассислари ЎФФ ҳамда ЎзПФЛ вакиллари билан учрашиб, Олий Лига клублари инфратузилмаларидаги мавжуд ютуқ ва камчиликлар ҳақида маълумот беришади.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 18:56, 01.08.2013.
Ўқилди: 5556 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3959]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3882]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3375]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3309]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3088]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2323]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2128]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2110]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1965]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1912]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик