Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

«Астон Вилла» «МЮ» устидан ғалабадан сўнг 111 йиллик клуб рекордини такрорлади

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» Англия Премьер-лигасининг 17-тури доирасида «Манчестер Юнайтед»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва шу орқали клуб тарихида 111 йил аввал қайд этилган ютуқни такрорлади. Бу ҳақда Opta Sports телеграм-канали хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, Бирмингем жамоаси барча мусобақаларда кетма-кет 10 та ўйинда ғалаба қозонган — бу клуб учун 1914 йилдан бери илк бор қайд этилмоқда.

Бундан олдин «Астон Вилла» АПЛда «Борнмут» (4:0), «Лидс Юнайтед» (2:1), «Вулверхэмптон» (1:0), «Брайтон энд Хоув Альбион» (4:3), «Арсенал» (2:1), «Вест Хэм Юнайтед» (3:2) жамоаларини мағлуб этган. Европа Лигасида эса «Маккаби» (Тель-Авив) (2:0), «Янг Бойз» (2:1) ва «Базель» (2:1) устидан зафар қучган.

Айни пайтда «Астон Вилла» 36 очко билан АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Кейинги турда Эмери шогирдлари 27 декабрь куни меҳмонда «Челси»га қарши майдонга тушади.

Манба: championat.com
Киритилди: 12:14, 22.12.2025.
Ўқилди: 656 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик