"Истанбул Башакшеҳир" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия чемпионати тўпурарлар рўйхатидаги рақобат ҳақида ўз фикрларини билдирди.
30 ёшли ҳамюртимиз 12 та гол билан лига тўпурари ҳисобланади.
— Голлар бўйича пешқадамсиз. Онуачу, Икарди ва Талиска каби ўйинчилар сиздан орқада. Бу рақобат ҳақида нима дейсиз?”
— Тўпурарлик пойгасида бўлиш менга ёқади, лекин мен учун энг муҳим нарса — жамоавий ғалабалар ва турнир жадвалида юқорига кўтарилиш», - деди Шомуродов "Газиантеп"га қарши ўйиндан сўнг.













