Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Вадим Абрамов: «Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз»

Баҳо:
+ | -

«Динамо» жамоаси 20 кунлик қишки таътилдан қайтиб, бугундан Самарқандда 2026 йилги мавсумга тайёргарликни бошлади. Йиғин олдидан жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов клуб матбуот хизматига интервью бериб, режадаги йиғинлар, таркиб, селекция жараёни ва 28 декабр куни Самарқандда «Қизилқум»га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилишини маълум қилди.

«Бугундан машғулотларни бошладик, ҳозирча бетоблиги ёки жароҳати сабаб йиғинда иштирок эта олмаётганлар бор. Легионерлар эса январ ойи бошидан сафга қўшила бошлайди. Самарқанддаги йиғинимиз якунида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Янги йил байрамидан олдин 3 кунга дам бериб, 3 январдан Тошкентда йиғин бошлаймиз.

28 декабр куни «Қизилқум»га қарши ўйин ўтказилса, 29 декабрда Андижоннинг бошқа бир жамоаси билан назорат баҳси ўтказилади. Иккиси ҳам Самарқандда ўтади. Иккинчи йиғин Тошкентда ўтади, чунки бу ерда ҳозирча машғулот учун тайёр майдон йўқ. Тошкентда бир қатор ўртоқлик баҳслари белгиланган. Бу баҳсларда таркиб шаклланган бўлади.

Учинчи йиғин эса Абу-Дабида ўтказилади. Хориж йиғинига шаклланган таркиб билан борамиз. У ерда кучли рақиблар кўп, уларга қарши камида 3та ўйин ўтказамиз.

Қайси чизиқларни кучайтиришни режалаштиряпмиз? Жамоани тарк этган ўйинчилар ўрнига янги футболчилар таклиф этилади. Умуман олганда эса таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнини эса муносиб ўйинчилар билан тўлдирамиз», - дейди Вадим Карленович.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 02:23, 24.12.2025.
Ўқилди: 903 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3121]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2126]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1841]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1721]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1710]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1705]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1688]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1648]

Жезуш: "Роналду Португалия рамзи, аммо..." [1507]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1456]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик