Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

"Атлетико" баҳайбат ҳужумчисига нарх белгилади

Баҳо:
+ | -

"Атлетико" жамоа ҳужумчиси Александр Сёрлотни сотиш масаласини кўриб чиқишга тайёр, дея хабар бермоқда журналист Маттео Моретто.

Манбага кўра, агар клубга яхши таклиф тушса, мадридликлар уни кўриб чиқишга тайёр. "Атлетико" 30 ёшли футболчи учун 35-40 миллион евро олмоқчи.

Серлот 2024 йилнинг ёзидан бери Мадрид клубида ўйнамоқда. Норвегиялик футболчи 2025/26-йилги мавсумда барча мусобақаларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Ҳужумчининг шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 08:37, 25.12.2025.
Ўқилди: 988 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.