Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Аморим испаниялик иқтидорга қизиқиб қолди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" Мадриднинг "Атлетико" клуби ярим ҳимоячиси Пабло Барриосни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда TEAMtalk журналисти Дин Жонс хабар берди.

Манбага кўра, қишки трансферлар вақтида "қизил иблислар" майдон марказини кучайтирмоқчи. Барриоснинг трансферига шахсан манчестерликлар бош мураббийи Рубен Аморим қизиқиш билдирмоқда. Португалиялик мутахассис аргентиналик иқтидорнинг мухлиси ҳисобланади. "Манчестер Юнайтед"нинг режаси жамоанинг узоқ муддатли режаларини амалга ошириш учун футболчилар билан шартнома имзолашдан иборат.

Пабло Барриос "Атлетико" тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг "матрасчилар" билан шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Мадрид клуби сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 18:38, 25.12.2025.
Ўқилди: 734 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.