Кириш Регистрация
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико 4-1 Брюгге
25/02 01:00 Интер - Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер - Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл - Қорабоғ

“Янги Месси” бўлиши кутилган Ансу Фати “Барселона”га қайтмоқда

Баҳо:
+ | -

“Барселона”дан “Монако” клубига ижарага берилган ҳужумчи Ансу Фати Францияни кутилганидан эртароқ тарк этиши мумкин. 23 ёшли футболчи Франция чемпионатида барқарорликка эришаётгандек туюлган паллада яна саломатлик билан боғлиқ муаммоларга дуч келди ва бу ҳолат унинг келажагини яна ноаниқ ҳолга солиб қўйди.

Ансу Фатининг “Монако”даги фаолияти муваффақиятли бошланган эди. У барча мусобақалар доирасида 14 учрашувда 6 та гол уриб, ўйин ритми, ўзига бўлган ишонч ва спорт формасини аста-секин тиклаётганди. Бироқ навбатдаги жисмоний ноқулайликлар унинг ривожланиш жараёнини тўхтатди. Шу сабабли “Монако” раҳбариятида футболчини мавсум охиригача сақлаб қолиш борасида жиддий саволлар пайдо бўлди.

Франция нашрларининг хабар беришича, “Монако” клуби ижара шартномасини муддатидан аввал бекор қилиш ва футболчини “Барселона”га қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу қарор Ансу Фати учун яна бир руҳий зарба бўлиши мумкин, “Барселона” эса футболчи бўйича янги ечим излашга мажбур бўлади. Мураббийлар штаби унинг истеъдодини юқори баҳоласа-да, тез-тез такрорланаётган жароҳатлар жамоа режаларига жиддий халақит бермоқда.

Амбицияли мавсумни ўтказаётган “Монако”га эса доимий равишда майдонга тушишга тайёр ва ишончли футболчилар зарур. Агар Ансу Фати “Барселона”га қайца, каталонияликлар уни яна ижарага бериш вариантларини кўриб чиқади.

Хабарларга кўра, “Эльче” унинг эҳтимолий манзили сифатида тилга олинмоқда. Ушбу клуб мураббийи Эдер Сарабия футболчини яхши билади ва унга камроқ босим остида, етакчи рол берилган муҳитда ўзини қайта топиш имкониятини яратишни истамоқда.

“Ансу Фатининг келажаги аввалгидек саломатлигига бевосита боғлиқ. Унинг истеъдоди шубҳасиз, бироқ жароҳатлар яна ҳал қилувчи омилга айланмоқда. Яқин ҳафталар ҳужумчининг фаолиятида навбатдаги бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин”, дейилади хабарда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:13, 25.12.2025.
Ўқилди: 2588 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Педри "Барселона"га "Реал"нинг қайси юлдузини олиб келишни исташини айтди [6704]

"Манчестер Юнайтед" "Барселона"га Рэшфорд бўйича ўз таклифини билдирди [2804]

Zo'r TV телеканали 24-февраль куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2773]

Чемпионлар лигаси йўлида: "МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди (+турнир жадвали) [2744]

Луис Диаснинг "Бавария" билан келишувида ғайриоддий банд борлиги маълум бўлди [2617]

Абдуқодир Ҳусанов Sky Sports талқинига кўра АПЛ тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1881]

Алонсо «Ливерпуль» раҳбариятига «Реал» футболчисини жамоада кўрмоқчи эканлигини айтди [1787]

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» меҳмонда «Эвертон»ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди (Видеошарҳ) [1597]

Кэррик: «Биз нималарга қодир эканимизни кўрсатиб қўйдик» [1590]

«ПСЖ» Ямал учун 250 млн евро таклиф қилган эди — Лапорта тафсилотларни очиқлади [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.