"Манчестер Юнайтед" марказий ҳимоячиси Эден Хевен жамоа бу мавсумда нимага интилиши кераклиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Манчестер Юнайтед" Европа мусобақаларида ўйнаши керак - биз кейинги мавсумда у ерга қайтишни истаймиз.
Биз кучли тўртликда, ҳатто чемпионлик учун ҳам курашишга қодирмиз. Ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Биз шунчаки ҳаракат қилишда давом этишимиз керак", деди 19 ёшли футболчи.













