Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Абдураҳимов, Турсунов ва Жадигеров «Андижон»нинг биринчи босқичнинг энг яхши ўйинчилари деб топилишди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, «Андижон» жамоаси биринчи босқични муваффақиятли ўтказиб «Шарқ» минтақасида пешқадамликни қўлга киритди. Ушбу муваффақиятда майдонга тушган барча футболчиларнинг ўзига яраша ҳиссаси бор. Клуб расмий сайти орқали мухлислар ўртасида ойнинг энг яхши ўйинчисини аниқлаб борасида сўров ўтказиб келинаётганди. Бугун мураббийлар штаби сўров ўтказиб биринчи босқичда ўзини кўрсатган энг яхши уч нафар футболчини аниқлади.

Бунга кўра, иқтидорли ярим ҳимоячи Баҳром Абдураҳимов 1-ўринни эгаллади. Биринчи босқич баҳсларининг барчасида Абдураҳимов барқарор ўйин намойиш этди. Қолаверса, у рақиблар дарвозасига 6та тўп киритиб «Андижон»нинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшди. 2-ўринга Даврон Турсунов лойиқ топилди. У ҳимоя чизиғида ишончли ўйин кўрсатишдан ташқари ўз ҳисобига 6та гол ёзиб қўйишга ҳам муваффақ бўлди. Марказий ҳимоячи бўлишига қарамай Турсунов сермаҳсул ўйин намойиш этди. 3-ўринни Асқар Жадигеров эгаллади.

Таъкидлаш жоизки, тажрибали бу футболчи жароҳатдан кейин «Андижон» сафига қўшилганди. Шунга қарамай, Жадигеров биринчи босқич баҳслари давомида яхши формага кира олди. Айниқса, сўнгги учрашувларда у жамоанинг етакчи ўйинчиси бўла олди. Иккинчи босқичда мураббийлар ва мухлислар Жадигеровдан янада мазмунли ўйинлар кутишмоқда.

Шуни айтиб ўтиш керакки, мана шу учала футболчи ўз чизиқларида энг яхши ўйинчилар деб эътироф этилишди. Турсунов ҳимояда, Абдураҳимов ярим ҳимояда ва Жадигеров олдинги чизиқда фаол тўп суришди.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 15:48, 04.08.2013.
Ўқилди: 3337 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3282]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2148]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1874]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1858]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1825]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1628]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1626]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1598]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1553]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1490]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик