Кириш Регистрация
26/01 00:45 Рома 1-1 Милан
26/01 01:00 Алавес 2-1 Бетис
27/01 00:45 Верона 1-3 Удинезе
27/01 01:00 Жирона 1-1 Хетафе
27/01 01:00 Эвертон 1-1 Лидс

"Атлетико" ҳужумчиси "Лацио" билан музокара олиб бормоқда

Баҳо:
+ | -

Римнинг "Лацио" клуби Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Жакомо Распадори трансфери бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда. Клуб Испания клуби билан эҳтимолий алмашинув бўйича доимий алоқада бўлиб турибди. Битимга римликлар ярим ҳимоячиси Маттео Гендузи ҳам қўшилиши мумкин, шунингдек, "Лацио"га қўшимча пул тўланиши ҳам кўзда тутилган. Бу ҳақда журналист Руди Галетти Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Гендузига "Атлетико"дан ташқари Туркиянинг "Фенербахче" клуби ҳам қизиқиш билдирган, бироқ ҳозирча Туркия томонидан аниқ таклифлар келиб тушмаган.

Transfermarkt портали Жакомо Распадорини 22 млн еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда ҳужумчи "Атлетико" сафида барча мусобақаларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 18:14, 04.01.2026.
Ўқилди: 676 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.