Кириш Регистрация

Сульшер ва Каррик бирга ишламайди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби мураббийлар штабида катта эҳтимол билан Оле Гуннар Сульшер ва Майкл Каррик бирга ишламайди. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Манба аввалроқ бошқа ОАВда клуб бир кишига иш бериши ҳақида тарқалган маълумотни тасдиқлади. Яқин кунларда ушбу мутахассислар билан бир қатор музокаралар ўтказилади ва 11 январь куни бўлиб ўтадиган Англия кубоги доирасида "Брайтон"га қарши ўйинга тайёргарликни Даррен Флетчер олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, жамоада 2024 йилнинг ноябрь ойидан буён ишлаб келаётган Рубен Аморим истеъфога чиқарилиши натижасида жамоа бош мураббийсиз қолган эди. Ҳозирда "Манчестер Юнайтед" 31 очко билан АПЛ турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.

Киритилди: 22:44, 08.01.2026.
Ўқилди: 1619 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик