Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Алан Ширер: «МЮ»га Сульшерни яна бош мураббий этиб тайинлаш жуда ғалати қарор»

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Алан Ширер «Манчестер Юнайтед» клубининг бош мураббий лавозимига Оле-Гуннар Сульшерни қайта таклиф қилиш ниятини танқид қилди.

«Сульшерни яна “МЮ”нинг бош мураббийи этиб тайинлаш — жуда ғалати. Агар бу лавозимга Флетчер ёки Кэррик қўйилса, тушунарли бўларди, аммо клуб аллақачон ишдан бўшатилган мураббийга қайта юзланиш менга ғалати туюляпти. Ҳа, Оле бу жамоада ўйнаган ва вақтинчалик мураббий сифатида яхши иш қилган, аммо кейин уни бежизга ишдан бўшатишмаган. Агар вақтинчалик мураббий яхши ишласа, эҳтиёткор бўлиш ва яна ўша тузоққа тушиб қолмаслик муҳим.

Бу айланмани узишнинг йўли — кучли, юлдузли мураббийни тайинлаб, унга эркин ишлаш имкониятини бериш. Шу боис ҳозирги кунда биринчи учликда бораётган «Арсенал», «Манчестер Сити» ва «Астон Вилла» жамоаларида амалда барча қарорларни айнан мураббийлар қабул қилаётгани бежиз эмас. У ерда спорт директорлари бор, лекин улар биргаликда ишлашмоқда. Агар «МЮ» ҳам истаган ўринларга яқинлашмоқчи бўлса, худди шу йўлдан бориши керак», — деди Ширер The Rest is Football подкастида.

Айни пайтда «Манчестер Юнайтед» Англия чемпионати турнир жадвалида 32 очко билан олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:56, 10.01.2026.
Ўқилди: 1154 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик