Кириш Регистрация
30/01 11:00 Саудия Арабистони 0-2 Эрон
30/01 13:00 Австралия 2-4 Ўзбекистон
30/01 15:00 Малайзия 0-7 Афғонистон
30/01 17:00 Тожикистон 0-3 Япония
31/01 00:45 Лацио 3-2 Женоа
31/01 01:00 Эспаньол 1-2 Алавес
31/01 13:00 Таиланд 1-0 Вьетнам
31/01 13:00 Кувайт 7-2 Ливан
31/01 17:00 Индонезия 1-1 Ироқ
31/01 17:00 Қирғизистон 3-2 Жанубий Корея
31/01 18:00 Реал Овьедо 1-0 Жирона
31/01 19:00 Пиза 1-3 Сассуоло
31/01 20:00 Лидс 0-4 Арсенал
31/01 20:00 Вулверхэмптон 0-2 Борнмут
31/01 20:00 Брайтон 1-1 Эвертон
31/01 20:15 Осасуна 2-2 Вильярреал
31/01 22:00 Наполи - Фиорентина
31/01 22:30 Леванте - Атлетико
31/01 22:30 Челси - Вест Хэм
01/02 00:45 Кальяри - Верона
01/02 01:00 Эльче - Барселона
01/02 01:00 Ливерпуль - Ньюкасл
01/02 13:00 Япония - Ўзбекистон
01/02 13:00 Тожикистон - Австралия
01/02 17:00 Эрон - Афғонистон
01/02 17:00 Саудия Арабистони - Малайзия

«ПСЖ» Дембеле билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» клуби ҳужумчи ва «Олтин тўп» соҳиби Усмон Дембеле билан шартномани узайтириш бўйича музокараларда молиявий шартлар бўйича қарама-қаршиликлар туфайли қийинчиликка учраяпти, деб хабар берди RMC Sport.

Манбага кўра, Париж клуби француз футболчисига йилига тахминан 30 миллион евро маош билан шартнома таклиф қилган, аммо футболчи вакиллари бу суммани қарийб икки баробар кўп — 60 миллион еврога етказишни талаб қилмоқда.

28 ёшли Дембеленинг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар амал қилади. Унинг музокаралардаги позицияси 2024/2025 мавсумидаги муваффақиятлари орқали сезиларли даражада мустаҳкамланган: футболчи шу мавсумда «Олтин тўп», The Best мукофоти ва Чемпионлар лигасининг энг яхши футболчиси номини қўлга киритган. Шу мавсумда ПСЖ тарихида илк бор Европа клубларининг энг асосий мусобақасида ғолиб чиқди.

Клуб эътирофича, Дембеле бу муваффақиятда ҳал қилувчи роль ўйнаган, бироқ янги шартнома тузишда ПСЖ раҳбарияти маошлар балансига эътибор қаратиши ва асосий ойликларни кескин оширишдан қочиши лозим. Парижликлар бонуслар ва ўзгарувчан тўловлар тизимига таянмоқда, доимий ойликларни катта ҳажмда оширишдан воз кечмоқда.

Шу каби ёндашув аввал Жанлуиджи Доннарумма билан музокараларда ҳам қўлланилган ва натижада у ПСЖни тарк этган ҳамда «Манчестер Сити»га кўчиб ўтган. Манбага кўра, шунга ўхшаш эҳтиёткорлик Дембеле билан музокараларда ҳам, шунингдек Вильян Пачо каби бошқа асосий футболчиларнинг келгуси шартномалари муҳокамасида ҳам қўлланилмоқда.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:35, 10.01.2026.
Ўқилди: 1159 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.