Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида иштирокчилар саватларга ажратилади

Баҳо:
+ | -
Аввалроқ Суперлига тақвими ва шу асосда кичик ўзгаришлар киритилган "Суперлига регламенти" ПФЛ сайтга жойланганди.

Эндиликда "Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги регламенти” тақдим этилмоқда. 

Миллий терма жамоанинг май ойидаги йиғини сабаб Суперлигада катта бўшлиқ юзага келади. Етти юзга яқин футболчи бир неча ой ўйин амалиётисиз қолмаслигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Кубогида гуруҳ босқичи формати сақлаб қолинади ва у 5 май санасидан эътиборан юзага келаётган танаффус ўрнини қисман тўлдиради. 

Фабио Каннаворо бошчилик қилаётган миллий жамоа май ойида нафақат Суперлига футболчилари билан йиғинга киради, балки чемпионатнинг уч клубига қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этади. Табиийки, бир қатор етакчи клублар асосий футболчиларини терма ихтиёрига юборади. Мана шу клубларнинг кубокдаги манфаатларини инобатга олиб, 2026 йилда гуруҳ босқичи қуръаси олдидан иштирокчилар саватларга бўлинади. Бунда Суперлиганинг сўнгги мавсумини дастлабки саккиз ўринда якунлаган клублар 1-саватдан жой олади ва гуруҳ босқичида ўзаро рақиб бўлмайди. 9-15 ўрин эгалари ҳамда "Локомотив" клуби 2-саватни тўлдиради. Про лига ва Биринчи лига клублари мос равишда кейинги саватлардан ўрин олади. 

Катта танаффусни қисқартиришнинг иккинчи чораси сифатида июль ойининг сўнгги 10 кунлиги ҳам қамраб олиниши кўзда тутилган. Мавсумнинг иккинчи қисми тақвим учун мураккаб бўлиб, ундан 2 та ФИФА куни, шунингдек, "Нефтчи" ва "Пахтакор" клубларининг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари жой олган. Қўшимчасига, келаси йилнинг январь ойида Осиё кубоги старт олади ва миллий жамоа унга ҳам тайёргарлик олиб бориши лозим. Шундан келиб чиқиб, мавсумни иложи борича эртароқ якунлаш учун турлар оралиғидаги тафовутларни камайтириш лозим эди. Буни инобатга олиб, Лига Суперлиганинг ўтиш ўйинлари ҳамда Ўзбекистон Кубогининг ярим финал ва финал босқичларини марказлаштирилган ҳолда ташкил этишни режалаштирган. Фақатгина шу йўл орқали иштирокчи клублар аниқ локацияни олдиндан билиши ва маршрутни шунга кўра аввалдан режалаштириши, шунингдек, қисқа вақт ичида кетма-кет ўйинларда иштирок этиши мумкин бўлади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 17:12, 12.01.2026.
Ўқилди: 755 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.