Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

Семеньо "Манчестер Сити"даги муҳит қандай эканлигини айтди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити"нинг янги аъзоси Антуан Семеньо жамоадаги муҳит ҳақида фикр билдирди.

26 ёшли футболчи январь ойи бошида "Борнмут"дан "шаҳарликлар" сафига келиб қўшилганди. Трансфер қиймати тахминан 75 млн еврони ташкил этди.

"Бу ерда идеал муҳит ҳукмрон. Ҳамма ўзига ишонади ва кўпроқ нарсага эришишга интилади. Мен қулай муҳитга тушдим, бу менга ишонч ҳосил қилишимга ёрдам берди. Мени жуда яхши кутиб олишди. Мен учун кўп нарса ўзгарди, лекин ҳозирча ҳаммаси менга ёқади. Тез ўрганиб кетяпман ва ўйиндан завқ оляпман," - деди Семеньо Лига кубоги ярим финалидан ўрин олган "Ньюкасл"га (2:0) қарши ўйиндан сўнг берган интервьюсида.

Киритилди: 12:56, 14.01.2026.
Ўқилди: 616 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.