Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

“ПСЖ” 2024/25 йилги мавсумнинг энг кўп даромад қилган клуби бўлди

Баҳо:
+ | -

УЕФА 2024/25-йилги мавсум бўйича молиявий ҳисоботини эълон қилди. Унда Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси ва Конференциялар Лигасида иштирок этган клубларга тўланган мукофот пуллари очиқланди.

Чемпионлар Лигаси ғолиби “ПСЖ” ўтган мавсумда 144,4 миллион евро даромад билан энг кўп пул ишлаб топган клублар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Финалда мағлуб бўлган “Интер” эса 136,6 миллион евро ишлаб топиб, иккинчи ўринни банд этди. Умуман олганда, Чемпионлар Лигасида иштирок этган 36 клуб ўртасида жами 2,47 миллиард евро мукофот пули тақсимланди.

Ўтган мавсумда 7 та клуб камида 100 миллион евро мукофот пули олди. Бу аввалги мавсумларга нисбатан бир оз ошганини кўрсатмоқда. Чунки 32 жамоа қатнашган эски форматда бу рақам атиги 5 та клубни ташкил қилган, умумий фонд эса 2,08 миллиард евро бўлган. Чорак финалга чиққан жамоалар орасида “Астон Вилла” 100 миллион евродан кам даромад олган ягона клуб бўлди — 83,7 миллион евро. Бунга клубнинг УЕФА рейтинги пастлиги ва Чемпионлар Лигасига 41 йиллик танаффусдан сўнг қайтгани сабаб бўлган.

“Реал Мадрид” чорак финалда “Арсенал”га ютқазгани сабаб Чемпионлар Лигасидан 102 миллион евродан камроқ даромад олди. Бу 2024-йилги мавсумига нисбатан 37 миллион евро кам. Шунга қарамай, мадридликлар УЕФА Суперкубогида “Аталанта”ни мағлуб этгани учун қўшимча 5 миллион евро ишлаб топди. “Аталанта” эса ушбу ўйиндан 4 миллион евро даромад қилган.

Чемпионлар Лигасида энг кам даромад олган клуб Словакия чемпиони “Слован Братислава” бўлди — 22 миллион евродан кам. Жамоа лига босқичидаги 8 та ўйиннинг барчасида мағлуб бўлган.

Европа Лигаси ва Конференциялар Лигаси

Чемпионлар Лигасидан кейинги мусобақалар билан даромадлар ўртасидаги фарқ катта бўлди. Европа Лигаси ғолиби “Тоттенҳэм” атиги 41 миллион евро ишлаб топди. Финалчи “Манчестер Юнайтед” эса 36 миллион евро олди. Конференциялар Лигаси ғолиби “Челси”га 21,8 миллион евро тўлаб берилди. Лондон клуби янги мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:35, 15.01.2026.
Ўқилди: 823 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.