"Аталанта" "Атлетико"дан ҳужумчи Жакомо Распадорини сотиб олганини эълон қилди.
25 ёшли футболчи бергамоликлар сафида 18-рақам остида тўп тепади.
Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, мадридликлар футболчи учун 22 миллион евро олади, шунингдек, 1 миллион евро бонус сифатида тўланиши мумкин.
Аввалроқ Распадори Италиянинг "Сассуоло" ва "Наполи" клубларида ўйнаган, улар билан биргаликда икки марта А Серия ғолиби бўлган.
"Аталанта" Италия чемпионати-2025/26 20 турида 31 очко жамғариб, 7-ўринни эгаллаб турибди.













