Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

“Хитойга қарши мақсадларимиз йўлидаги энг муҳим ўйин бўлиб ўтади” — Равшан Ҳайдаров

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ва футболчи Сардорбек Баҳромов 2026-йилги U-23 Осиё Кубоги чорак финали доирасида Хитойга қарши бўладиган учрашув олдидан матбуот анжуманида қатнашди.

Дастлаб, мураббий жамоанинг ҳолати ва тайёргарлиги ҳақида фикр билдирди. Мутахассис таъкидлашича, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси олдига қўйилган дастлабки вазифа бажарилган.

“Олдимизга қўйилган биринчи вазифани уддалаганимиздан хурсандмиз. Плей-оффга чиққан барча жамоаларни табриклайман. Эртага Хитой билан мақсадларимиз йўлидаги энг муҳим ўйин бўлиб ўтади. Тикланиш жараёнларини яхши ўтказдик, рақиб учрашувларини таҳлил қилиб, етарлича ўргандик. Жамоамиз беллашувга тайёр”, деди Ҳайдаров.

Бош мураббий Ар-Риёд шаҳридан Жиддага кўчиш жараёни ва об-ҳаво шароитларига ҳам тўхталиб ўтди.

“Ар-Риёддан Жиддага учиб келдик. Ҳаво бироз иссиқроқ, аммо мослашиб олдик. Фарқ жуда катта эмас ва бу жамоамизга таъсир ўтказмайди. Биз Хитойдан бир кун аввал ўйин ўтказдик, бироқ ўша кун сафарга сарфланди. Шунга қарамай, тикланиш бўйича барча режаларимизни амалга оширдик. Битта футболчидан ташқари, барча футболчилар жанговар ҳолатда. Ҳимоячимиз Нурлан Ибраимов иккита сариқ карточка олгани сабабли эртанги баҳсни ўтказиб юборади”, деди мураббий.

Шунингдек, Ҳайдаров Хитой Олимпия терма жамоаси ҳақида ҳам ўз фикрларини билдирди:

“Хитой терма жамоасини анчадан бери биламиз. Кўплаб мусобақаларда бир-биримизга қарши ўйнаганмиз. Улар йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда. Ҳозир бу жамоа энг яхши ҳолатига етган. Жуда тартибли ва ҳурматга сазовор жамоа. Биз ҳам шунга яраша тайёргарлик кўряпмиз”.

Ўзбекистон U-21 терма жамоаси футболчиси Сардорбек Баҳромов ҳам эртанги учрашув олдидан Хитой Олимпия терма жамоасига юқори баҳо берди.

“Мана шу босқичга чиққанимиз билан бутун Ўзбекистонни табриклайман. Эртага муҳим ўйин бўлиб ўтади. Рақибимизга ҳам омад тилайман. Энди рақиб танлаш йўқ, майдонга чиқиб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Хитой яхши терма жамоа. Турли ёш тоифаларидаги жамоаларимиз уларга қарши жанговар ўйинлар ўтказган. Улар ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам бирдек яхши ўйнайди. Биз эса эртага ўзимизни ҳар томонлама кўрсатиб, кейинги босқичга чиқишга интиламиз”, деди Баҳромов матбуот анжуманида.

Маълумот учун, Саудия Арабистонида бўлиб ўтаётган U-23 Осиё Кубогида “C” гуруҳини биринчи ўрин билан якунлаган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси чорак финалда “D” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган Хитой терма жамоасига қарши майдонга чиқади.

Ўзбекистон — Хитой учрашуви 17-январь куни Жидда шаҳридаги “Шаҳзода Абдуллоҳ ал-Файсал” стадионида Тошкент вақти билан соат 16:30 да бошланади.

Мусобақада 2003-йил 1-январдан кейин туғилган футболчилар иштирок этиш ҳуқуқига эга. Ушбу турнирда Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон U-21 терма жамоаси қатнашмоқда.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 15:59, 16.01.2026.
Ўқилди: 868 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.