Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Артета нима учун Сака "Арсенал"нинг асосий таркибида майдонга тушмаганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета шанба куни бўлиб ўтган Премьер-лига доирасидаги "Ноттингем Форест"га (0:0) қарши ўйинда Букайо Саканинг нима учун асосий таркибга киритилмагани ҳақида гапирди.

Юлдуз вингер 57-дақиқада захирадан майдонга тушиб, Нони Мадуэке ўрнини эгаллади.

"Сака кўп ўйнайди ва ўйин олдидан у кичик жароҳат олди. Футболчиларнинг ҳолатини назорат қилишимиз, уларнинг майдондаги вақтини тўғри тақсимлашимиз керак," - деди Артета ўйиндан кейинги интервьюсида.

Сешанба куни "Арсенал" Чемпионлар лигаси сафар ўйинини Миланнинг "Интер" клубига қарши ўтказади.

Киритилди: 08:28, 18.01.2026.
Ўқилди: 560 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик