Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи - Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор - Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна - Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

"Реал" футболчилари мухлисларнинг хатти-ҳаракатларидан ҳафсаласи пир бўлди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ўз мухлисларининг футболчиларга ва клубга бўлган муносабатидан жуда норози.

Ла Лиганинг шанба кунги "Леванте"га (2:0) қарши ўйинида "Сантьяго Бернабеу" мухлислари ўз жамоасини қаттиқ ҳуштакбозлик билан қарши олишди, шунингдек, Флорентино Переснинг истеъфосига чақириқлар янгради. COPE хабарига кўра, "Реал" футболчилари мухлисларнинг хатти-ҳаракатларидан жуда "ҳафсаласи пир бўлган" ва "шокка тушган." Раҳбарият ҳам бўлаётган воқеалардан хавотирда. Клубдагилар ўйин охиригача ҳуштак чалинишини кутишмаганди. Қайд этилишича, футболчилар ўзларини ноқулай ҳис қилишган - худди меҳмонда ўйнаётгандек.

"Реал"нинг мухлисларга мурожаати шундай: "Агар ҳаммаси яхши бўлгандагина бизни қўллаб-қувватласангиз, демак, ҳеч қачон биз билан бирга бўлмагансиз."

Киритилди: 08:33, 18.01.2026.
Ўқилди: 1022 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик