Кириш Регистрация
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 15:00 Тэжон Хана Ситизен 0-1 Виссел Кобе
27/10 15:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Порт
27/10 15:00 Кёто Санга 5-2 Ньюкасл Жетс
27/10 15:00 Шангхай Порт 2-3 Конган Ханой
27/10 17:15 Бейжинг Гуоан 2-2 Чонбук Моторс
27/10 17:15 Ратчабури 0-0 Кашива Рейсол
27/10 21:00 Шабаб ал-Аҳли 2-0 Истиқлол
27/10 21:00 Ас-Сийб - Ист Бенгал
27/10 22:30 Сассуоло 2-6 Лацио
27/10 23:15 Аш-Шамол 3-1 Ал-Ҳилол
27/10 23:15 Аш-Шорта - Ал-Ҳуссайн
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер
29/10 00:45 Женоа - Ювентус
29/10 00:45 Монца - Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче

Садио Мане ўзи туғилган қишлоққа қиймати 500 минг долларга тенг шифохона қуриб берди

Баҳо:
+ | -

Сенегал терма жамоаси ҳамда Саудия Арабистонининг “Ан-Насср” клуби ҳужумчиси Садио Мане ўз туғилиб ўсган қишлоққа қиймати 500 минг долларга тенг шифохона қуриб берди. Эндиликда ушбу тиббиёт муассасасида маҳаллий аҳоли бепул даволанади.

Бундан ташқари, Садио Мане ўзи туғилиб ўсган Бамбали қишлоғидаги ҳар бир оилага ҳар ой 76 доллар (тахминан 100 минг наира) миқдорида моддий ёрдам кўрсатиб келади. Футболчи ёшлар учун грант ва стипендиялар ажратади, шунингдек, Мане ушбу ҳудуд аҳолисини бепул интернет тармоғи ва барқарор электр таъминоти билан ҳам таъминлаган.

Садио Мане ушбу ҳолат ҳақида қуйидагича фикр билдирган:

“Атрофингдагилар қийналаётган бир пайтда миллиардларга эгалик қилишнинг ҳеч қандай маъноси йўқ”.

Шунингдек, Сенегал терма жамоаси Африка Миллатлар Кубогида ғалаба қозонган тақдирда, Садио Мане мукофот пулларининг катта қисмини хайрия ишларига йўналтиришини маълум қилган.

Маълумот учун, 18 январь куни бўлиб ўтган Африка Миллатлар Кубоги финал учрашувида Сенегал Марокаш устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Садио Мане бошчилигидаги жамоа олтин медаллар билан бирга 10 миллион доллар миқдоридаги мукофот пулини ҳам қўлга киритди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:47, 19.01.2026.
Ўқилди: 2587 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик