Кириш Регистрация
19/01 00:45 Милан 1-0 Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад 2-1 Барселона
19/01 22:30 Кремонезе 0-0 Верона
20/01 00:45 Лацио 0-3 Комо
20/01 01:00 Эльче 2-2 Севилья
20/01 01:00 Брайтон 1-1 Борнмут

"МЮ" Невеш трансфери бўйича "Ал-Ҳилол"га таклиф юборди

Баҳо:
+ | -

Португалиялик ярим ҳимоячи Рубен Невеш Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клубидан Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин. Унинг хизматларига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда.

Журналист Экрем Конур маълумотларига кўра, "қизил иблислар" раҳбарияти футболчини трансфер қилиш бўйича таклиф билан чиққан. Манкунианликлар Невеш учун 23 миллион евро тўлашга тайёр. Шу билан бирга, Рубеннинг Саудия клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси келаси ёзда ўз якунига етади.

Жорий мавсумда португалиялик ярим ҳимоячи "Ал-Ҳилол" сафида 21 та ўйинда иштирок этди. Невеш ўз ҳисобига 8 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Киритилди: 12:15, 20.01.2026.
Ўқилди: 615 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.