Кириш Регистрация
21/01 01:00 Вильярреал 1-2 Аякс
21/01 01:00 Тоттенхэм 2-0 Боруссия Д
21/01 01:00 Спортинг 2-1 ПСЖ
21/01 01:00 Реал Мадрид 6-1 Монако
21/01 01:00 Олимпиакос 2-0 Байер
21/01 01:00 Интер 1-3 Арсенал
21/01 01:00 Копенгаген 1-1 Наполи
21/01 22:45 Қорабоғ 3-2 Айнтрахт Ф
21/01 22:45 Галатасарой 1-1 Атлетико
22/01 01:00 Бавария 2-0 Юнион
22/01 01:00 Марсель 0-3 Ливерпуль
22/01 01:00 Ньюкасл 3-0 ПСВ
22/01 01:00 Славия 2-4 Барселона
22/01 01:00 Челси 1-0 Пафос
22/01 01:00 Ювентус 2-0 Бенфика
22/01 01:00 Аталанта 2-3 Атлетик Бильбао

Ўзбекистон футзал терма жамоаси: Йўқотишлар етарли, аммо биз йигитларга ишонамиз

Баҳо:
+ | -

Кеча оқшом Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги–2026 мусобақасида Ватанимиз шарафини ҳимоя этиш учун Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрига учиб кетди. Парвоз Тошкент — Куала-Лумпур — Жакарта йўналиши бўйлаб давом этмоқда. Индонезияга йўл оладиган рўйхатдан 14 нафар футболчи ўрин олди, улардан икки нафари дарвозабон. Шунингдек, Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) мусобақа бошлангунига қадар жамоаларга яна бир нафар ўйинчини алмаштириш имкониятини беришини ҳам эслатиб ўтамиз.

Қитъа чемпионатига терма жамоамизнинг янгиланган мураббийлар штаби бир йил давомида пухта ҳозирлик кўрди. Бу давр мобайнида футзалчиларимиз Осиё кубоги саралаш босқичидан муваффақиятли ўтишди. Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Ислом бирдамлиги ўйинларида совриндорлар қаторидан жой олишди. Шунингдек, жаҳоннинг ТОП жамоаларига қарши ўтказилган халқаро ўртоқлик учрашувларида иродали ғалабалари билан мухлисларни хурсанд қилишди.

Бироқ ҳамма иш ҳам силлиқ кечди, деб бўлмайди. Терма жамоа мураббийларини энг кўп ташвишга солган муаммо — бу жароҳатлар бўлди. 2025 йилнинг биринчи ярмида мавсумни зўр бошлаган Беҳруз Самиев жиддий шикастланиб, узоқ муддатга сафдан чиқди. Терма жамоа етакчиси Ҳусниддин Нишонов жарроҳлик амалиётини ўтказди. Шундан сўнг терма жамоа дарвозабонлари Аббосбек Элмуродов ва Аббос Ўлмасбеков ҳам жароҳат сабабли даволанишга мажбур бўлишди. Бундан ташқари, Давлат Ибрагимов, Музаффар Ахаджонов, Шаҳзод Саьдиев, Артур Умуров, Машраб Одилов ҳамда Муҳаммадали Хусанбоевларни ҳам турли даражадаги жароҳатлар безовта қилди. Даврон Чориев эса Жаҳон чемпионати арафасида олган жароҳатидан энди даволаниб, машғулотларга қайтди.

Шу боис Жакартага йўл олган якуний таркибни аниқлаш жараёни мураббийлар штаби учун осон кечмади. Қувайтга қарши ўтказилган сўнгги назорат учрашувидан кейингина якуний таркиб бўйича бир тўхтамга келинди. Мураббийлар штаби хулосасига кўра, миллий чемпионатнинг 6-турида олган жароҳатларидан тўлиқ фориғ бўлмаган Муҳаммадали Хусанбоев, Машраб Одилов, Шаҳзод Саьдиев, Давлат Ибрагимов ва Аббос Ўлмасбеков ушбу Осиё кубогида иштирок этмайдиган бўлди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жакарта шаҳрида Осиё кубоги бошлангунига қадар маҳаллий клубларга қарши яна иккита назорат учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.

Фурсатдан фойдаланиб, минглаб футзал ишқибозлари номидан миллий терма жамоамизга Осиё кубоги–2026 мусобақасида омад ва зафарлар тилаймиз!

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 12:32, 22.01.2026.
Ўқилди: 550 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.