Мюнхеннинг "Бавария" клуби дарвозабони Мануэль Нойер Европа Чемпионлар Лигаси умумжамоа босқич 7-туридан ўрин олган Бельгиянинг "Юнион" жамоасига қарши ўз майдонидаги ғалаба ҳақида гапирди. Унда немис гранди 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккала голга ҳам англиялик Харри Кейн муаллифлик қилди.
"Танаффусгача ўйин осон кечмади. Тўпни ёмон бошқарардик, секин ўйнардик ва бепарволик билан тўп узатардик. Иккинчи ярмида манзара яхши томонга ўзгарди. Биз ҳақли равишда ғалаба қозондик. Бу натижадан мамнунмиз", - дея дарвозабоннинг сўзларини келтиради Bayern & Germany ижтимоий тармоғидаги саҳифаси.
Мюнхен гранди 18 очко жамғариб, турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.













