Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Ўзбекистон U16 қизлар терма жамоаси яна Иорданияни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U16 қизлар терма жамоаси Иорданияга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида ҳам ғалабани қўлга киритди. Кеча оқшом Аммон шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда Гулнора Аъзамова шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги 4 август куни бўлиб ўтган дастлабки ўйинда вакилларимиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Бу ўйинлар ҳар иккала жамоа учун сентябрь ойида Хитойнинг Нанкин шаҳрида бошланадиган Осиё чемпионати учун тайёргарлик вазифасини ўтаб берди.

Иордания қизлар терма жамоаси бош мураббийи Солиҳ Дағашнинг фикрича, унинг шогирдлари биринчи ўйинга нисбатан иккинчисида яхшироқ ҳаракат қилишган.

"Футболчиларда руҳий ишончсизлик бор, улар буни енгиб ўтишлари лозим. Иккинчи баҳсда гол уриш учун кўплаб вазиятларга эга бўлдик, бироқ улардан фойдалана олмадик. Ўзбекистон эса футболчиларимизнинг хатоларидан фойдаланиб, бизни мағлуб этди. Келажакда бундай хатоларни такрорламаслигимиз лозим", дейди иорданияликлар бош мураббийи.

Хабарингиз бор, Осиё чемпионатида 12та жамоа иштирок этади. Ўзбекистон "С" гуруҳида Жанубий Корея ва Таиланд билан бир гуруҳдан жой олган. Ўз гуруҳларида 1-ўринни олган жамоалар ярим финалга чиқишади. Учта жамоа эса келаси йили Коста-Рикада ўтадиган ЖЧ йўлланмасига эга бўлишади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 04:21, 08.08.2013.
Ўқилди: 5450 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.