Кириш Регистрация

"Кристал Пэлас" Матета бўйича А Серия гранди таклифини рад этган

Баҳо:
+ | -

"Кристал Пэлас" ҳужумчи Жан-Филипп Матетани қўйиб юборишга шошилмаяпти. 28 ёшли футболчи қишки трансфер ойнасида "бургутлар" сафини тарк этмоқчи, аммо клуб харидорларга ҳеч қандай имтиёз бермоқчи эмас.

Журналист Санти Ауна маълумотига кўра, Матетанинг "Милан" билан келишуви бор эди, аммо лондонликлар "россонерилар" таклифини рад этишган. Худди шундай муаммо Италиянинг бошқа бир клуби - "Ювентус" билан музокараларда ҳам юзага келди.

Маълумотларга қараганда, "Кристал Пэлас" ҳужумчини сотишдан камида 40-50 млн евро ишлаб олмоқчи. Transfermarkt портали экспертлари Матетанинг нархини 40 млн еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 13:19, 24.01.2026.
Ўқилди: 608 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.