"Ливерпуль" клуби ва Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Каррагер Англиянинг машҳур нашрларидан бири ҳисобланган Daily Mail`да ўз колонкасига эга бўлди.
2012/2013 йиллар мавсумидан сўнг фаолиятини якунлаганини эълон қилган футболчининг колонкаси нашрнинг шанба кунги сонларида чоп этилади.
Каррагер аввал ҳам ушбу нашр учун мақола ёзган, аммо эндиликда унинг бу иши давомийлик касб этади.
Қайд этиш жоиз, собиқ ҳимоячи айни пайтда Sky Sports телеканали эксперти ҳам ҳисобланади.