Кириш Регистрация

«Милан» футболчиси Англияга қайтишдан бош тортди

Баҳо:
+ | -

"Милан" ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик ҳозирги клубини тарк этишни режалаштирмаяпти.

"Челси"нинг 30 ёшли тарбияланувчиси Англия Премьер-лигасига қайтиши ҳақида хабарлар чиққан эди, хавбекка "Лацио" ҳам қизиқиш билдирганди. Журналист Николо Скиранинг ёзишича, сўнгги ҳафталарда футболчи римликлар, Англиянинг икки клуби ва Туркиянинг "Бешиктош" жамоасига рад жавобини беришга улгурган. "Россонерилар" футболчи билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Рубен Лофтус-Чикнинг "Милан" билан амалдаги келишуви 2027 йилнинг ярмигача мўлжалланган бўлиб, унинг трансфер нархи Transfermarkt портали томонидан 10 млн еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 08:13, 26.01.2026.
Ўқилди: 631 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.