Кириш Регистрация

Сака: "Арсенал" энг яхши даражасини кўрсата олмади"

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумчиси Букайо Сака жамоанинг "Манчестер Юнайтед"га қарши кечган ўйиндаги ҳаракатлари ҳақида фикр билдирди.

Англия Премьер-лигасининг 23-туридан ўрин олган баҳс 2:3 ҳисобида "канонирлар"нинг мағлубияти билан якунланди.

"Ўйлашимча, биз энг яхши даражамизни кўрсата олмадик, бу хафа қилади. Бу жуда муҳим ўйин эди. Бу оғир мағлубият, лекин биз биргаликда ҳаракат қилишимиз керак. Келаси ҳафта яна ўйнаймиз ва ғалабаларга қайтишга ҳаракат қиламиз," - деди Сака.

"Арсенал" 23 ўйиндан кейин 50 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Энг яқин рақибдан фарқ тўрт очкони ташкил этади.

Киритилди: 12:25, 26.01.2026.
Ўқилди: 707 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.