Кириш Регистрация
26/01 00:45 Рома 1-1 Милан
26/01 01:00 Алавес 2-1 Бетис
27/01 00:45 Верона 1-3 Удинезе
27/01 01:00 Жирона 1-1 Хетафе
27/01 01:00 Эвертон 1-1 Лидс

Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, "Пахтакор"нинг бу сафарги йиғинида U-21 жамоаси билан кетма-кет чемпионликни қўлга киритаётган таркиб негизи билан иштирок этяпти. Микрафонни 2008 йилда таваллуд топган Абубакир Шукуруллаевга тутамиз.

"Мен бунчалик тез асосий таркибда имконият беришади деб ўйламаган эдим. Бунинг учун жамоа раҳбарияти ва мураббийлар штабига раҳмат айтаман. Афсуски иккита ўйинда ғалаба қозона олмадик. Мураббийларимиз биз ёшларни синаб оламан деб ҳар икки таймда кўплаб дўстларимни майдонга туширяптилар. Айрим вазиятларда тажриба етишмаяпти. Лекин шундай ўйнаб турсак, биз ҳам албатта ўзимизни жамоада кўрсатишишимизга ишонаман", - дейди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси билан Осиё чемпиони бўлган ярим ҳимоячи.

— Катталар билан ўйнаш қандай экан?

— Ҳожакбар ака Алижонов қанотида ўйнаган футболчи тўғри олдинга очилса бўлди экан. Ўзлари оёққа "жойлаб" қўярканлар тўпни. Шерзод ака Насруллаев ҳам шунақа. Умуман олганда мен ва дўстларимни ҳамма ёши катта ўйинчилар укаларидек қараяптилар. Энди Суперлигада дебют қилиш учун меҳнат қилишимиз керак.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 20:09, 26.01.2026.
Ўқилди: 839 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.