Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Превью. «Бунёдкор» - «Пахтакор»

Баҳо:
+ | -

10 август, шанба куни “Жар” стадионида “Бунёдкор” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги навбатдаги пойтахт дербиси бўлиб ўтади.

Тошкентнинг икки совриндор жамоаси ўртасидаги бу сафарги баҳс ўзаро ҳисобда ўн учинчи учрашув сифатида қайд этилади. Бунгача бўлиб ўтган учрашувларнинг 8(!) тасида кучлар тенг келган бўлса, беш ўйинда “қалдирғочлар”нинг қўллари баланд келган. Тўплар фарқи – 14:7, “Бунёдкор” фойдасига.

Дербиларда умумий ҳисобда 21 бор тўп дарвоза тўрларига бориб тушган бўлса, шуларнинг 15тси "Бунёдкор" мезбон бўлган баҳсларга тўғри келади. "Пахтакор" стадионида кечган баҳсларда эса мухлислар атиги олти бор гол кўришган.

Ҳар сафарги дербиларда биринчи бўлиб ҳисобни очиш “Бунёдкор” аъзоларига насиб этмоқда. Энг тезкор гол ҳам айнан амалдаги кубок соҳибларига тегишли. 2008 йилдаги тўқнашувнинг 8-дақиқасидаёқ “қалдирғочлар”нинг чилилик легионери Хосе-Луис Вильянуэва ҳисобни очишга муваффақ бўлган. Дарвоқе, Вильянуэва, Саломов ва Гейнрих дербиларда икки маротабадан тўп киритишган ва улар бу борада энг яхши кўрсаткичларга эга бўлиб туришибди.

Ҳикмат Эргашев, Миржалол Қосимов ва Луиз Фелипе Сколари каби мураббийлар дербиларда “Бунёдкор”ни бош мураббий сифатида майдонга олиб тушган бўлсалар, Равшан Ҳайдаров, Виктор Жалилов, Миодраг Радулович ва Мурод Исмоилов сингари мутахассислар пахтакорчиларга устозлик қилишган.

Шу кунгача, чемпионат доирасида ўтказилган Тошкент дербиларининг бешта ҳакам бошқариб борган. Осиёнинг тўрт карра энг яхши ҳаками Равшан Эрматов етти бор грандлар тўқнашувида иштирок этган. “Бунёдкор” ва “Пахтакор” қарама-қаршилигии 2010 йили ҳатто кувайтлик Юсуф Ал-Марзуқи ҳам бошқариб борган.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашуви 10 август куни “Жар” марказий стадионида соат 19:00да бошланади.

Қуйида шу кунгача бўлиб ўтган дерби қайдномаларидан кўчирмалар билан танишишингиз мумкин.

БУНЁДКОР – ПАХТАКОР 1:1 (1:0)
Голлар: Лушан, 39 пенальти (1:0), Магдеев, 85 (1:1)
18.05.2007. 11-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 12 000 томошабин

ПАХТАКОР – БУНЁДКОР 0:0
22.09.2007. 20-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 10 000 томошабин

ПАХТАКОР – БУНЁДКОР 1:1 (0:1)
Голлар: Вильянуэва 31 (0:1), Гейнрих 57 (1:1)
Амалга оширилмаган пенальти: Гейнрих 50 (дарвоза тўсини)
10.07.2008. 15-тур. Тошкент. “Пахтакор” марказий стадиони. 24 322 томошабин

БУНЁДКОР – ПАХТАКОР 1:1 (1:0)
Голлар: Вильянуэва 8 (1:0), З.Тожиев 90+2 (1:1)
Амалга оширилмаган пенальти: Жепаров 61 (дарвозабон)
Четлатиш: Исмоилов 77
08.08.2008. 16-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 18 210 томошабин

БУНЁДКОР – ПАХТАКОР 2:1 (1:0)
Голлар: Алиқулов автогол 21 (1:0), Ҳасанов 58 (2:0), Гейнрих 71 (2:1)
Четлатиш: Х.Каримов 27
12.07.2009. 11-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 9251 томошабин

ПАХТАКОР – БУНЁДКОР 0:0
14.10.2009. 20-тур. Тошкент. “Пахтакор” марказий стадиони. 19 204 томошабин

БУНЁДКОР – ПАХТАКОР 2:1 (1:0)
Голлар: Ривалдо 18 (1:0), Ристич 69 (2:0), Миладинович 78 (2:1)
14.03.2010. 1-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 9097 томошабин

ПАХТАКОР – БУНЁДКОР 0:0
31.10.2010. 26-тур. Тошкент. “Пахтакор” марказий стадиони. 12 006 томошабин

ПАХТАКОР – БУНЁДКОР 0:0
07.07.2011. 10-тур. Тошкент. "Пахтакор" марказий стадиони. 8503 томошабин

БУНЁДКОР – ПАХТАКОР 2:1 (0:0)
Голлар: Карпенко 71 (1:0), Трифунович 73 (2:0), Азизов 89 (2:1)
21.08.2011. 17-тур. Тошкент. "Жар" стадиони. 8469 томошабин

БУНЁДКОР – ПАХТАКОР 2:0 (0:0)
Голлар: Саломов 52 (1:0), Козак 65 (2:0)
26.06.2012. 12-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 7341 томошабин

ПАХТАКОР – БУНЁДКОР 1:1 (0:1)
Голлар: Саломов 15 (0:1), Андреев 70 пенальти 1:1
Четлатиш: Хайрулла Каримов 69
09.08.2012. 15-тур. Тошкент. “Пахтакор” марказий стадиони. 11802 томошабин

ПАХТАКОР – БУНЁДКОР 0:2 (0:0)
Голлар: Боян Миладинович 67 автогол (0:2), Олександр Пишур 75 (0:2)
30.06.2013. 12-тур. Тошкент. “Пахтакор” марказий стадиони. 3941 томошабин

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 20:40, 08.08.2013.
Ўқилди: 3984 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.