Франциянинг "Тулуза" клуби англиялик ҳимоячи Чарли Крессуэллни сотиш бўйича 2 та таклифни рад этди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўз ижтимоий тармоқларида маълум қилди.
Манбага кўра, "Тулуза" футболчини Англиянинг "Брайтон" клубига 24 миллион еврога, Германиянинг "Вольфсбург" клубига эса 25 миллион еврога сотишга рози бўлмаган. АПЛнинг яна бир клуби "Кристал Пэлас" футболчининг нархи бўйича сўров юборди, аммо "Тулуза" клуб Крессуэллни ёзгача ўз сафида сақлаб қолмоқчи эканини айтди.
Жорий мавсумда 23 ёшли футболчи клублар миқёсида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди, 2 та голли узатмани амалга оширди ва 5 та сариқ карточка олди.













