Кириш Регистрация
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна 2-3 Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 0-0 Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси

Клопп Германияда янги футбол лигасини ташкил этиш ниятида

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Германияда янги футбол лигасини яратиш режалари устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Клопп Бундеслигага ўтишдан олдин ёш футболчиларга муҳим тажриба тўплашга ёрдам берадиган U21 лигасини ташкил этишни мақсад қилган. У мазкур ташаббус устида Маркус Крёше, Сами Хедира, Андреас Реттиг ва Марк Ленц билан ҳамкорликда ишламоқда. Қайд этилишича, янги лига ғояси ёш иқтидорларнинг асосий жамоаларга кириб бориши тобора қийинлашиб бораётгани билан боғлиқ хавотирлар фонида пайдо бўлган.

Ташкилотчилар фикрича, амалдаги тизимда қатор камчиликлар мавжуд: Европадаги энг самарали 100 та академия қаторига Германиядан бор-йўғи 9 та академия киради, Бундеслигада Европанинг беш етакчи лигаси орасида ўз тизимида тарбияланган ўйинчилар сони энг кам, шунингдек, Бундеслигадаги ўйин вақтининг 85 фоизи академиядан ўтмаган футболчилар ҳиссасига тўғри келади.

Айни пайтда Юрген Клопп Red Bull тузилмасида футбол йўналиши бўйича глобал раҳбар лавозимини эгаллаб турибди.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:07, 28.01.2026.
Ўқилди: 1198 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик