Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби вингери Уэлсли фаолиятини Ла Лигада давом эттиради.
"Реал Сосьедад" 20 ёшли бразилиялик футболчини ижарага олганини эълон қилди.
Басклар клуби ҳозирда Transfermarkt порталида 5 миллион еврога баҳоланаётган футболчини мавсум якунида 12 миллион еврога сотиб олиши мумкин бўлади.













