Кириш Регистрация
31/01 00:45 Лацио 3-2 Женоа
31/01 01:00 Эспаньол 1-2 Алавес
31/01 13:00 Таиланд 1-0 Вьетнам
31/01 13:00 Кувайт 7-2 Ливан
31/01 17:00 Индонезия 1-1 Ироқ
31/01 17:00 Қирғизистон 3-2 Жанубий Корея
31/01 18:00 Реал Овьедо 1-0 Жирона
31/01 19:00 Пиза 1-3 Сассуоло
31/01 20:00 Лидс 0-4 Арсенал
31/01 20:00 Вулверхэмптон 0-2 Борнмут
31/01 20:00 Брайтон 1-1 Эвертон
31/01 20:15 Осасуна 2-2 Вильярреал
31/01 22:00 Наполи 2-1 Фиорентина
31/01 22:30 Леванте 0-0 Атлетико
31/01 22:30 Челси 3-2 Вест Хэм
01/02 00:45 Кальяри - Верона
01/02 01:00 Эльче - Барселона
01/02 01:00 Ливерпуль - Ньюкасл
01/02 13:00 Япония - Ўзбекистон
01/02 13:00 Тожикистон - Австралия
01/02 17:00 Эрон - Афғонистон
01/02 17:00 Саудия Арабистони - Малайзия

Жавоҳир Ҳусанов: «Очиғини айтганда, Ўзбекистон терма жамоасига чақирув олишимни кутмагандим»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон МТЖ сафида январь ойидаги ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этиб, иккита учрашувда иккита гол уришга эришган Жавоҳир Ҳусанов терма жамоамизга чақируви, терма жамоа бош мураббийи ва ўйинлар ҳақида «Қўқон-1912» жамоасининг матбуот хизматига қисқа интервью берди.

— Жавоҳир, аввало Ўзбекистон МТЖдаги дебютингиз билан табриклаймиз. Биринчи навбатда терма жамоага чақирилишингизни қанчалик кутгандингиз?

— Авваламбор ассалому алайкум! Очиғини айтганда, Ўзбекистон терма жамоасига чақирув олишимни кутмагандим. Биринчи марта мамлакатимизнинг бош терма жамоасига чақирув олганимдан хурсандман. Бу мен учун катта мотивация бўлди.

— Терма жамоа либосини кийганингизда қандай ҳис-туйғулар ўтди?

— Мамлакатимизнинг бош жамоаси либосини кийиш ҳар бир футболчининг орзуси ва мақсади бўлса керак. Либосни кийганингиздан кейин бунга муносиб бўлиш учун ҳаракат қиласиз. Ватан либосида сиз катта масъулиятни ҳис қиласиз.

— Фабио Каннаваро ҳақида нима дея оласиз? Ушбу мураббий маҳаллий мураббийлардан қай жиҳатлари билан ажралиб туради?

— Тўғрисини айтганда, мистер Каннаваро жуда кучли мураббий экан. Ушбу йиғинда асосан рақибни прессинг қилиш бўйича жуда кўп ишлар олиб борилди. Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби ва йўналиши бор. Ўзбекистон МТЖ бош мураббийининг талабчанлигини алоҳида таъкидлаб ўтишим лозим.

— 2 та ўйин ва 2 та гол. Терма сафидаги ўйинингиз ҳақида нима дея оласиз?

— Ҳар икки баҳсда ҳам майдонга тушиб, ҳар иккаласида ҳам гол урганимдан жуда хурсандман. Аввал айтганимдек, терма жамоага чақирув ҳар бир футболчининг орзуси. Агар футболчи бош терма жамоага чақирув олиб, яна дебютида гол урса, унинг бахти юз баробар ошиб кетади. Ҳеч бир футболчи ўз ўйинидан ҳеч қачон тўлиқ қониқиш ҳосил қилмайди. Мен ҳам янада кўпроқ ишлаб, ватаним учун боримни беришга ҳаракат қиламан.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 22:46, 31.01.2026.
Ўқилди: 504 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.