Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро

Бундеслига клубида истеъфо юз берди

Баҳо:
+ | -

«Вердер» Бундеслиганинг 20-турида Менхенгладбахнинг «Боруссия»си билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганидан сўнг бош мураббий Хорст Штеффен билан хайрлашишга қарор қилди.

Бу ҳақда якшанба куни клуб спорт директори Клеменс Фритц маълум қилди. Ушбу ўйин «Вердер» учун Германия чемпионатида кетма-кет ғалабасиз ўтган 10-учрашув бўлди. Жамоа 7 ноябрдан бери ғалаба қозона олмаяпти ва ҳозирда турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаб турибди.

Штеффен «Вердер»га ўтган ёзда «Эльферсберг»дан келган эди. Унинг қўл остида жамоа Бундеслигада 20 та ўйин ўтказиб, 4 марта ғалаба қозонди, 7 бор дуранг ўйнади ва 9 марта мағлуб бўлди.

Мавсумнинг қолган қисмида «Вердер»ни вақтинча мураббий ёрдамчилари — Рафаэль Дуарте ва Кристиан Гросс бошқаради.

Киритилди: 16:48, 01.02.2026.
Ўқилди: 947 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик