Кириш Регистрация

«Насаф» мухлислари Навоийга жўнаб кетишди

Баҳо:
+ | -

Бугун мамлакатимиз стадионларида Олий лига 15-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Шунингдек бугун Навоий шаҳрида "Насаф" жамоаси маҳаллий “Қизилқум” жамоаси билан куч синашади. Учрашув "Сўғдиёна" стадионида кеч соат 18:30да бошланади.

Бугун эрта тонгдан "Насаф" мухлислари Марказий стадиондаги ўз қаророгоҳларида йиғилишди. Клуб томонидан ажратилган автобусга ўтиришиб, Навоий сари йўлга чиқишди. Ҳа, кейинги пайтларда ўз севикликлари натижаларидан қониқиш ҳосил қилишиб, жамоага бўлган ишончлари тобора ортиб бораётган мухлислар "Насаф" жамоасини ҳоҳ ўз майдонида бўлсин, ҳоҳ сафарда бўлсин қизғин қўллаб қувватлашмоқда.

"Навоийга ташриф буюраётган мухлисларнинг кайфияти аъло даражада, бугун биз севимли жамоамизга 12-ўйинчи сифатида ёрдам беришимиз керак, биз учун жуда қадрли бўлган Рўзиқул Бердиев жамоамизга ўзи ўйнаган пайтлардаги руҳни қайта тиклай олди бу ҳолат барча мухлисларимизда олам-олам завқ ўйғотмоқда. Бир-икки кунги аввалги хабар эса бизни янада хурсанд қилди, мураббийимиз Рўзиқул Бердиев мамлакатимизда кетма-кет учинчи марта ойнинг энг яхши мураббийи деб эълон қилинди. "Насаф"га шунча йил мухлислик қилаётган бўлсам, бунақаси ҳали бўлмаган эди. Бунинг учун барча мухлисларимиз номидан юртимизда фаолият олиб бораётган ОАВ ходимларига ўз ташаккурларимизни изҳор этиб қоламиз",-дейди "Насаф" ФК мухлислари етакчиси Ўктам Узоқов.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 10:54, 10.08.2013.
Ўқилди: 3139 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4116]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3850]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3554]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3180]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2477]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2414]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2303]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2072]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [2049]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик