Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Андижон» қозоқ клубига қарши ўйинда жароҳат олган 2 футболчисининг ҳолати бўйича баёнот берди

Баҳо:
+ | -

Маълумки, “Андижон”нинг “Шахтёр” (Қозоғистон) клубига қарши ўтказилган ва охирига етмай қолган ўртоқлик учрашувида "лочинлар" аъзолари - Абдулвоҳид Ғуломов ва Абдураҳмон Комилов олган жароҳатлари сабабли шифохонага олиб борилганди. Жамоа бош шифокори ушбу футболчилар ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, Ғуломовда 1,5 сантиметр атрофида ўнг қулоқ йиртилиши жароҳати билан операция қилинди. ЛОР тавсияси билан компьютер томографиядан ўтказилган. Ҳозирда Абдулвоҳиднинг аҳволи қониқарли. Даволаниш режа асосида давом этяпти.

Комиловга эса бош мияни ёпиқ жароҳат олиши ва ўрта даражадаги бош мия чайқалиш ташхиси қўйилди. Невропатолог тавсияси билан компьютер томография қилинган. Айни пайтда Абдураҳмоннинг ҳам ҳолати қониқарли. Даволаниши давом этяпти.

«Футболчиларимизга шифохонадан рухсат беришди ва айни пайтда жамоамиз шифокорларининг назоратида. Умид қиламизки, улар тез орада соғайиб яна машғулотларга қўшиладилар.

Биз барча футболчиларимизга соғлик тилаймиз», - дейилади клуб баёнотида.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 02:02, 04.02.2026.
Ўқилди: 1505 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6821]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6406]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4058]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2481]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2421]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2085]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2021]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1940]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1866]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1776]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик