Кириш Регистрация

«Этиҳад»да ҳал қилувчи жанг: «Ман Сити» ва «Ньюкасл» ўйини учун тахминий таркиблар

Баҳо:
+ | -

Бугун тунда Англия Лига Кубоги финалининг иккинчи иштирокчиси номи маълум бўлади. «Арсенал» аллақачон финал йўлланмасини ҳал қилган бир пайтда, «шаҳарликлар» ва «қарғалар» иккинчи чипта учун курашадилар.

«Манчестер Сити»: Ҳусанов яна асосий таркибдами?

Гвардиола жамоасида ҳимоя чизиғида жиддий йўқотишлар бор. Рубен Диаш машғулотларга қайтган бўлса-да, унинг бугун илк дақиқалардан тушиши сўроқ остида. Стоунз ва Гвардиол ҳамон лазаретда. Янги харид қилинган Марк Гехи эса турнир қоидаларига кўра (рўйхатдан ўтмаган) бугун ўйнай олмайди. Бу эса ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановнинг яна асосий таркибда майдонга тушиш имкониятини кескин оширмоқда.

Тахминий таркиб (4-2-3-1): Траффорд — Нуньес, Ҳусанов, Аке, Аит-Нури — Родри, О’Райли — Фоден, Бернарду Силва, Семеньо — Холанд.

«Ньюкасл»: Эдди Хаунинг «бош оғриғи»

Меҳмонлар таркибида ҳам йўқотишлар етарли. Жамоа етакчиси Бруно Гимарайнс ва Жоэлинтон жароҳати сабаб майдонга туша олмайди. Шунингдек, ҳимоячи Фабиан Шер ва Ливраменто ҳам сафдан чиққан. Бироқ Свен Ботманнинг сафга қайтгани «қарғалар» мухлисларини озгина бўлса-да хурсанд қилиши мумкин.

Тахминий таркиб (4-3-3): Поуп — Триппьер, Тиав, Ботман, Холл — Тонали, Уиллок, Рэмзи — Барнс, Висса, Гордон.

Учрашув ҳақида қисқача:

  • Бошланиш вақти: 01:00 (Тошкент)

  • Стадион: «Этиҳад», Манчестер

  • Биринчи ўйин: 2:0 («Ман Сити» фойдасига)

Киритилди: 13:58, 04.02.2026.
Ўқилди: 1849 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6819]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3299]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2971]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2904]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2083]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1880]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1872]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1729]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1632]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1603]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик