Кириш Регистрация
03/02 00:45 Удинезе 1-0 Рома
03/02 01:00 Сандерленд 3-0 Бёрнли
03/02 01:00 Мальорка 4-1 Севилья
03/02 11:00 Эрон 7-4 Ўзбекистон
03/02 13:00 Ироқ 4-2 Таиланд
03/02 15:00 Япония 6-0 Афғонистон
03/02 17:00 Индонезия 3-2 Вьетнам
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

Туркия президенти Кантенинг "Фенербахче"га ўтишига кўмак берди

Баҳо:
+ | -

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Н’Голо Кантенинг Истанбулнинг "Фенербахче" клубига ўтишига ўз ҳиссасини қўшди.

"Ўз номимдан ва клуб номидан президент Эрдўғанга футболчининг трансфери муваффақиятли амалга ошишига сабаб бўлган қўллаб-қувватлови учун миннатдорчилик билдираман. Бу ҳам "Фенербахче" учун, ҳам умуман Туркия футболи учун фойдали бўлади", — дея клуб президенти Садеттин Сараннинг сўзларини келтирмоқда "Фенер" матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз:

  • Машҳур француз ярим ҳимоячиси сўнгги икки йил давомида Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" жамоасида тўп тепган.

  • Жаҳон чемпиони ва Англиянинг икки карра чемпиони аввалроқ Англияда "Лестер" ва "Челси" клублари шарафини ҳимоя қилган.

  • Ҳозирда Канте 34 ёшда.

Айни дамда "Фенербахче" 46 очко билан Туркия чемпионатида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам "Галатасарой"дан уч очкога ортда қолмоқда.

Киритилди: 17:17, 04.02.2026.
Ўқилди: 956 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.