Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Андижон» ва «Анталияспор» ўртасида ҳамкорликнинг янги босқичи

Баҳо:
+ | -

Анталия шаҳрида «Андижон» футбол клуби раҳбарияти ҳамда фан-клубимиз раиси «Анталияспор» клуби раҳбарияти ва уларнинг фан-клуб раиси билан учрашув ўтказди. Ушбу мулоқот 2023-йилда ўтказилган илк учрашувнинг мантиқий давоми сифатида баҳоланмоқда.

Учрашув олдидан меҳмонлар анъанавий андижонча ош билан меҳмон қилинди. Бу нафақат миллий таомларимизни намоён этиш, балки икки томон ўртасида илиқ, дўстона муҳит яратишга хизмат қилди.

Маълумки, яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркия Республикаси Президенти билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш бўйича муҳим келишувларга эришилди. Шунингдек, Андижон вилояти ҳокимининг Истанбулга амалга оширган расмий ташрифи ҳам икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқди.

Ана шу умумдавлат даражасидаги муносабатлар замирида спорт соҳасида ҳам самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида «Андижон» клуби билан «Анталияспор» ўртасидаги музокаралар ўтказилди.

Учрашув давомида томонлар ёшлар футболи ва академиялар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, мураббийлар ва мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш, иқтидорли футболчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди.

Айниқса, болалар-ўсмирлар футболида замонавий тайёргарлик тизимини жорий этиш, скаутинг ва селекция йўналишларида ҳамкорлик қилиш, машғулот жараёнларида илғор тажрибалардан фойдаланиш борасида аниқ таклифлар илгари сурилди.

Учрашув якунида «Анталияспор» раҳбарияти ва фан-клуби раиси Андижон шаҳрига расмий ташриф буюришга таклиф этилди. Бу ташриф доирасида «Андижон» инфратузилмаси, академия фаолияти, машғулот базалари билан яқиндан танишиш ҳамда келгусидаги ҳамкорлик қадамларини белгилаб олиш режалаштирилмоқда.

Бу мулоқот «Андижон» клуби учун халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, ёшлар тайёргарлигини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда клуб нуфузини ошириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Ташриф якунида эса эсдалик совғалар улашилди.

Ишонч билан айтиш мумкин, «Андижон» ва «Анталияспор» ўртасида йўлга қўйилаётган ҳамкорлик нафақат икки клуб, балки икки мамлакат спорт муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 18:45, 04.02.2026.
Ўқилди: 877 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [14387]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [7209]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5810]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5546]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3683]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2783]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2149]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2137]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2007]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1859]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик