Кириш Регистрация
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе 1-4 Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд 2-2 Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано 1-1 Леванте
17/03 22:45 Спортинг - Буде-Глимт
18/03 01:00 Арсенал - Байер
18/03 01:00 Челси - ПСЖ
18/03 01:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
18/03 22:45 Барселона - Ньюкасл

"Кёльн" Саид эль-Мала бўйича "Брайтон"нинг йирик таклифини рад этди

Баҳо:
+ | -

Германиянинг "Кёльн" клуби Англиянинг "Брайтон" жамоасидан ярим ҳимоячи Саид эль-Малани сотиб олиш бўйича тушган таклифни рад этди. Бу ҳақда "Bild" нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, "Брайтон" Германия ёшлар терма жамоаси аъзоси учун бонусларни ҳисобга олмаганда 25 миллиондан 30 миллион еврогача тўлашга тайёр эди, бироқ рад жавобини олди. АПЛ клуби ушбу немис истеъдодига, ҳатто у Бундеслигада дебют қилмасидан олдин қизиқиш билдирган эди. Таъкидлаш жоизки, "Кёльн"нинг рекорд сотуви 29 миллион еврога тенг.

Декабрь ойида Эль-Мала қишки трансфер ойнасидан кейин ҳам "Кёльн"да қолишини тасдиқлаган эди.

"Бундеслигада бир нечта гол урганингиздан сўнг, бошқа клублар дарҳол қўнғироқ қила бошлайдилар. Бу менинг ўйин даражамнинг ёқимли тасдиғи, аммо мен бор эътиборимни "Кёльн"даги иштирокимга қаратганман", — деб таъкидлаган эди ўшанда футболчи.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи 22 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 21:57, 04.02.2026.
Ўқилди: 689 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.