Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония

«Барселона» Неймарни туғилган куни билан табриклади

Баҳо:
+ | -

Бугун, 5 февраль куни Неймар туғилган кунини нишонламоқда — бразилиялик юлдузли ҳужумчи 34 ёшга тўлди. Унинг собиқ клуби «Барселона» футболчини байрам билан табриклади.

«Туғилган кунинг билан, Неймар!» — дейилади «кўк-анорранглилар»нинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида қолдирилган хабарда.

Неймар 2013–2017 йилларда «Барселона» шарафини ҳимоя қилган. Ушбу давр мобайнида бразилиялик футболчи 186 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 105 та гол ва 76 та голли узатмани ёздириб қўйган.

2017 йилнинг ёзида «Барселона» Неймарни «ПСЖ»га 222 миллион евро эвазига сотган эди. Ушбу трансфер ҳалигача футбол тарихидаги энг қиммат келишув бўлиб қолмоқда.

Киритилди: 17:54, 05.02.2026.
Ўқилди: 301 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.