Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Бойкот давом этади: Роналду «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнамайди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Криштиану Роналду бойкотни давом эттирмоқда. Португалиялик юлдуз Саудия Арабистони чемпионати доирасида жума куни «Ал-Иттиҳод»га қарши кечадиган баҳсда майдонга тушмайди, ваҳоланки у соғлом ҳолатда. Бу ҳақда Transfer News Live хабар бермоқда.

Бу Роналду учун бойкот сабабли ўтказиб юбориладиган кетма-кет иккинчи ўйин бўлади. Форвард Саудия Арабистони Суверен жамғармаси клубни бошқариш усулидан норози. Криштианунинг фикрича, жамғарма «Ал-Ҳилол»га кўпроқ маблағ ажратмоқда ва бу билан «Ан-Наср»нинг чемпион бўлишига тўсқинлик қилмоқда.

Пайшанба куни Криштиану Роналду 41 ёшга тўлди. Беш карра «Олтин тўп» соҳибининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 22:21, 05.02.2026.
Ўқилди: 1569 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик