Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 15:00 Аделаида Юн. 3-0 Тай По
17/09 15:00 Лион Сити Сэйлорс 1-1 Патхум Юнайтед
17/09 15:00 Матида Зелвия 2-0 Свай Риенг
17/09 17:15 Шангхай Шенхуа 2-1 Тампинес Роверс
17/09 17:15 Китчи 0-0 Кангвон
17/09 17:15 Пномпен Краун 2-1 Кучинг Сити
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
18/09 11:30 Филиппин 0-2 Вьетнам
18/09 15:00 Ўзбекистон 2-0 Кувайт
18/09 15:30 Саудия Арабистони 2-0 Қатар
18/09 23:45 Монца - Сассуоло
19/09 00:00 Эспаньол - Эльче
19/09 00:00 Брентфорд - Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм - Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна - Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 18:00 Болонья - Торино
19/09 18:00 Удинезе - Кальяри
19/09 19:00 Брайтон - Арсенал
19/09 19:00 Эвертон - Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл - Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао - Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро
19/09 21:00 Рома - Интер
19/09 21:30 Сельта - Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест - Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция - Лацио
20/09 00:00 Севилья - Барселона

«Нефтчи» «Истиқлол» стадионини трансляция учун интеграциялашган кабеллаштириш юзасидан биринчилардан бўлиб шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Тошкентдаги «Бунёдкор» ҳамда Олимпия шаҳарчасида жойлашган стадионларни инобатга олмаса, республикадаги қолган катта футбол ареналаридаги энг катта муаммолардан бири интеграциялашган кабеллаштириш тизимининг мавжуд эмаслиги ҳисобланади.

Стадиондаги мавжуд барча камера платформаларини SMPTE 311:2009 стандартига мос келадиган гибрид электр ва оптик кабеллар билан таъминлаш ва уланишларни ягона patchroom орқали марказлаштириш тизими трансляция сифатини яхшилашда муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 262-сонли қарори асосида, эндиликда Суперлига стадионларида алоҳида VAR бошқарув хонаси ташкил этилмоқда. Ассоциация ва Лига аввалроқ бунни Термиз ва Хоразм стадионларида синовдан ўтказган бўлиб, 2026 йилги мавсумдан эътиборан барча стадионлар Миллий футбол маркази билан бевосита боғланиши режалаштирилган. Шунинг баробарида, трансляциялар сифатини яхшилаш ва бу билан VAR маркази учун сифатли тасвирларни узатишга эришиш учун Суперлига стадионларида интеграциялашган кабеллаштириш тизими ишга тушиши кўзда тутилган.

Кўчма телевизион станциялар FIFA ва ОФК талабларига тўлиқ мос ҳолда фаолият олиб боришини мувофиқлаштириш учун Президент қарори асосида техник талаб ишлаб чиқилган бўлиб, айни вақтда футбол клублари стадионларни унга мослаштириш масаласида тегишли компаниялар билан музокара олиб бормоқда.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ташаббуси билан «Истиқлол» стадионида интеграциялашган кабеллаштириш тизимини жорий қилиш бўйича бугун тегишли компания билан шартнома имзоланди. Шу тариқа, фарғоналиклар Суперлига клублари орасида мазкур талабни бажариш йўлида амалий қадам қўйган илк жамоага айланди. Маълумки, жорий мавсум «Нефтчи» ОФК Чемпионлар лигаси Элит мусобақасида мамлакат шарафини ҳимоя қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда Фарғонада «Истиқлол» стадионини халқаро мусобақаларга мослаштириш ишлари олиб борилмоқда.

«Нефтчи» клуби 2025 йилги мавсум чемпионлигини қўлга киритган кунда «Истиқлол» стадиони йилнинг энг яхши стадиони совринини қабул қилиб олганди. Шундан кейин ҳам стадионни замонавий талабларга мослаштириш устида иш олиб борилаётгани Лига томонидан эътироф этилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 22:26, 05.02.2026.
Ўқилди: 1404 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик