Кириш Регистрация

Мбеумо Кэррик қўл остида гол уришдан тўхтамаяпти

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Брайан Мбеумо "Манчестер Юнайтед" сафида АПЛдаги 9-голини урди. 26 ёшли футболчи АПЛ 25-туридан ўрин олган "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 38-дақиқасида ҳисобни очди (1:0, танаффус).

Майкл Кэррик бош мураббий этиб тайинланганидан бери Мбеумо "МЮ" учун 4 та ўйиндан 3 тасида гол уришга муваффақ бўлди. У фақат "Фулхэм"га қарши баҳсда (3:2) майдонни голсиз тарк этган эди. Камерунлик футболчи ҳисобида АПЛнинг жорий мавсумидаги 20 та ўйинда 9 та гол мавжуд ва у жамоанинг мавсумдаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Киритилди: 18:30, 07.02.2026.
Ўқилди: 1270 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик