Кириш Регистрация

Ираола «Астон Вилла» билан дуранг ҳақида: «Биз яхшироқ ўйнадик, аммо бу камлик қилади»

Баҳо:
+ | -

«Борнмут» бош мураббийи Андони Ираола Англия чемпионати доирасида «Астон Вилла»га қарши кечган ўйин якунлари бўйича ўз фикрларини билдирди. АПЛнинг 25-тур учрашуви 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

«Очко олганимиз яхши, аммо ўйинга қарайдиган бўлсак — бу кам. Мен тўлиқ қониқиш ҳосил қила олмайман, чунки биз яхшироқ ўйнаган жамоа эдик ва ғалаба қозона олмадик. Танаффусда ўйинчиларга жуда яхши ўйнаётганимизни ва шу руҳда давом этишимиз кераклигини айтдим. Бизнинг гол уришимиз фақат вақт масаласи эди», — дея Ираоланинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Sky Sports».

Шунингдек, Ираола «Астон Вилла» дарвозабони Эмилиано Мартинесни алоҳида эътироф этди.

«Ҳар сафар Эмилиано Мартинесга қарши тўқнаш келганимизда, у жуда яхши ўйин кўрсатади. Уни мағлуб этиш жуда қийин. Унинг жаҳон чемпиони бўлганининг сабаби бор ва у буни ҳар дам олиш кунлари исботламоқда», — деди Ираола.

Киритилди: 02:06, 08.02.2026.
Ўқилди: 698 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик